Ярим йил ичида Қозоғистон саноат корхоналарига 186 ярим миллион тенге ҳажмида харажатлар ўрни қоплаб берилди. Январь-июль
ойларида Қозоғистон саноат ва экспорт маркази тақдим этган маблағнинг асосий қисми - 184 миллион тенгеси корхоналарнинг меҳнат самарадорлигини оширишга ишлатилган маблағи
ўрнига ўтказилди. Қолган қисми ички бозорда Қозоғистонда ишлаб
чиқарилган товарларни илгарилатиш учун сарфланди. 2023 йилнинг биринчи ярмида жами 236
ариза тушди. Асосан Астана,
Чимкент шаҳарлари, Алмати ва
Ақмўла вилоятларининг машинасозлик, енгил саноат
ва озиқ-овқат саноати соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлари мурожаат этди.
Арстанбек Сағиев, «Qazindustry» Қозоғистон саноат ва экспорт маркази» бизнесни рағбатлантириш дирекцияси раҳбари:
- «QazIndustry» ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва ички бозорда товарлар, хизматларни илгарилатиш учун сарфланган харажатларни қоплайди. Тайёр маҳсулот чиқараётган корхоналар, тадбиркорларни рағбатлантириш имкониятларидан фойдаланиш, «QazIndustry»га онлайн шаклда ариза ёзишга чақираман. Харажатлар ўрнини қоплашга доир қандайдир саволлар туғилганда маслаҳатлар берамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси