Қозоғистон минтақавий транзит марказига айланиш ниятида. Бунинг учун қўшимча темирйўл инфратузилмалари ва терминал қувватлари ишга туширилади. Шу жумладан, Россия ва Хитой ўртасида транзит экспорт юк ташувини кенгайтириш мақсадида Дўстиқ-Мўйинти темирйўл участкасида иккинчи йўл қурилади. Бу эса Алмати транспорт тугунидаги иш ҳажмини 30 фоизга камйтириш имконини беради. Денгиз орқали юк ташишга алоҳида эътибор қаратилади. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги таъкидлашича, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши имкониятларидан тўлақонли фойдаланилмаяпти.
Қасим Тлепов, Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги қўмита раиси вазифасини бажарувчи:
- Биз Ақтау порти орқали паром мажмуаси қуриш ишларини ниҳоясига етказдик. Шунингдек, Ақтаудаги мавжуд портнинг ўтказиш имкониятлари кенгайтирилди. Бугунги кунда мавжуд инфратузилмалар қуввати 21 миллион тоннага тенг. Биз ҳар қандай юкни ташиш имконига эгамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.