Қозоғистонда локомотивлар ишлаб чиқариш кенгайтирилади

Қозоғистонда локомотивлар ишлаб чиқариш кенгайтирилади

Бош вазир Алихан Смаилов ва Астана локомотив ишлаб чиқаришига инвестиция киритаётган Америка компанияси катта вице-президенти Гохан Байхан машинасозликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди. Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, жаҳонда темирйўл алоқаси барқарор ўсишда давом этяпти, прогнозларга кўра, келгуси 10 йил ичида юк ва йўловчи ташиш икки марта ошади. Шу сабабли мамлакатимиз қулай географик жойлашувидан имкон қадар самарали фойдаланиш ва транзит юк оқимларини ўзаро боғловчи энг йирик транспорт хабларидан бирига айланиш ниятида. Шу жумладан, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш катта истиқболга эга. Локомотив корхонаси раҳбари ҳам ўз навбатида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сармоя киритилаётганини билдирди. Натижада, унинг қуввати икки марта ортади. Бундан ташқари, компанияда сервис сифати ошади, «яшил» инновациялар жорий этилади ва бошқа давлатларга экспорт кенгаяди.

Абдумалик Сарманов таржимаси