Қозоқ анъаналари
ва янги технологиялар уйғунлашуви. Юртимиз талабалари
одамларни қутқаришга мўлжалланган ўтов ихтиро этишди. Тенгсиз ишланма конструкцияси экстремал вазиятларга мўлжалланган, уни ўрнатиш ва йиғиб олиш осон, табиий офатларга бардошли. Унинг қобирғалари енгил бўлгани ҳолда, жуда
мустаҳкам, ташқи юзаси намат билан қопланган. Муаллифлар таъкидлашларича, бу
ўтовдан фавқулодда воқеалар юз берган ҳудудларда фойдаланиш мумкин.
Назар Қўжахметов, талаба:
- Ўрнатилганида диаметри 4 метрга тенг, йиғилган ҳолида
эса 2 метр. Унинг ичига уч-тўрт одам бемалол жойлашади. Зарурат туғилса,
фавқулодда вазиятларда саккиз киши ҳам унинг ичида жон сақлаши мумкин.
Инновациявий модул иншоот майдони - 14 квадрат метр. Ўтов
бир муддат давомида ҳар жиҳатдан мустақил яшашга мўлжалланган. Электр қуввати
бор, тикланувчи манбалар ёрдамида иситилиши мумкин, сув захирасига эга. Иситиш
тизими поли орқали таъсир кўрсатади, қуёш панеллари аккумуляторларга қувват
беради.
Бақдаулет Ўринбасаров, талаба:
- Қуёш панеллари орқали электр қуввати оламиз ва
аккумуляторга тўплаймиз. Шамол генератори ҳам қўшимча қувват беради. Қуёш
кўринмаса – шамол тизим ишлашига ёрдам беради.
Лойиҳа муаллифлари — Жанубий Қозоғистон педагогика
университети талабалари мобил ўтовни такомиллаштириш ниятида. Тез орада уни
дала шароитида синовдан ўтказиш мўлжалланяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

