Иккиламчи маҳсулот турли соҳаларда ишлатилиши мумкин. Масалан, қишлоқ хўжалигида асқотади. Бундай хомашё агротехникани мойлаш, чорва ва паррандаларга озуқа, лак-бўёқлар, совун ва биоёнилғи учун ишлатилиши мумкин. Лойиҳани Сейфуллин номли Қозоғистон агротехника университети олимлари ишлаб чиқди.
Жулдиз Сатаева, лойиҳа муаллифи, олим:
– Шу кунларда умумий овқатланиш корхоналарида ишлатилган мой чиқиндилари жуда кўп. Улар одатда канализацияга ташланади, натижада атроф-муҳит ифлосланади, экология ёмонлашади, ортиқча ишлаб чиқариш харажатларига олиб келади. Биз кўпдан буён ўсимлик мойлари билан шуғулланамиз. Ушбу тадқиқотни якунлашимиз учун эса атиги ярим йил вақт етарли бўлди. сўнг тижорийлаштириш танловида қатнашдик. Ўз ташаббусимиз билан шу ишга киришдик.
Қозоғистонлик олимлар ноу-хауси билан пойтахт инвесторлари қизиқиб қолди. Улар янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга 90 миллион тенге сарфлаш ниятида.
Алмас Сулейменов, тадбиркор:
- Мени таклиф этишгани, бизнес инкубатори ишига жалб этгани учун Фан жамғармасидан миннатдорман. Ўзим ҳам мой билан шуғулланаман. Янги инновацияларга, янги технологияларга сармоя киритишни истайман. Ишлатилган ўсимлик мойлари регенерацияси, озуқа ишлаб чиқариш, лак-бўёқлар саноатига қизиқаман. Бундай технология Қозоғистонда ягона. Маҳсулотни Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон бўйлаб сота оламиз, ишлаб чиқариш Астанада йўлга қўйилади.
«Фан жамғармаси» қозоғистонлик кашфиётчиларнинг илмий изланишлари тижорийлашишига фаол ёрдам бермоқда. У мамлакатда илмталаб ишлаб чиқаришларни грантлар ёрдамида молиялаштириш билан банд. Бу ишга маҳаллий инвесторлар ҳам жалб этилмоқда, улар олимларнинг лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилишига ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатади.
Қурманғази Ўмаров, «фан жамғармаси» ҳж инвестиция ва янги лойиҳалар департаменти директори:
- Мақсадли грант берилди, у кашфиётчи олимларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, лекин бизнесни жалб этиш учун биз қўшимча молиялаштириш манбаси мвжуд бўлишини талаб қиламиз. У янги лойиҳаларни рўёбга чиқаришга ўзрао фойдали шартлар асосида бизнесни жалб этиш имконини беради. Олимларга бизнес билан бирга даромад топиш имконлари очилади.
Фан жамғармаси ташкил қилган бизнес-ҳамкорлар клубида 170 тадбиркор бор. Уларнинг ишланма муаллифлари билан учрашувлари натижасида пойтахтда яна 5 та илмталаб ишлаб чиқариш йўлга қўйиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.