Темирйўл вагонлари парки янгиланади

Темирйўл вагонлари парки янгиланади

Қозоғистонда темирйўл машинасозлигида янги ишлаб чиқаришлар ташкил қилиняпти. Астанада «Stadler Қозоғистон» заводи иш бошлади. Корхона 2030 йилгача «Қозоғистон темирйўллари» учун 500 та замонавий йўловчилар вагони чиқаради. Атирау вилоятида эса йилига 6 мингта юк вагони ва цистерна тайёрлаш қувватига эга завод иш бошлайди. Яримвагонлар чиқарувчи янги линия Семейда очилади, Экибастузда темирйўл техникаси учун бутловчи қисмлар кластери ташкил этилди. Умуман олганда, ўтган йил якунларига кўра, ишлаб чиқариш ҳажми 25 фоизга ортди ва 600 миллиард тенгени ташкил қилди. Вагонлар паркини янгилаш учун тегишли вазирлик ишлаб чиқариш қувватини ошириш, мамлакат корхоналаридан олинадиган маҳсулотга субсидия белгилаш, узоқ муддатли оффтейк-контрактлар жорий этишни таклиф қилди.

Ерсайин Нағаспаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:

- Оффтейк-контрактлар мамлакат корхоналари учун буюртмалар ҳажми барқарор бўлишини кафолатлайди ва ишлаб чиқариш қувватларини режа асосида ривожлантиришни таъминлайди. Шу билан бирга, вагон ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқаришни локаллаштириш бўйича зиммасига мажбурият олади. Бугунги кунда вазирлик саноат усулида йиғиш бўйича шартнома лойиҳаси устида ишлаяпти, ҳаракатланувчи составнинг барча турлари учун ундан фойдаланиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси