Туркистон вилоятида «Кўчманчилар ўйинлари» ўтказилди. Миллий спорт турлари бўйича энг кучлилар беллашди. Энг қизиқарли қозоқ миллий ўйинларидан бири – от устида курашдан иборат аудариспақ томошабинлар эътиборини қозонди. Қоидага кўра, унда рақибини отидан тортиб туширган ғолиб ҳисобланади. Елкага қўчқор кўтариб, ўтириб туриш беллашуви ҳам кўпчиликни қизиқтирди.
Минтақа полвонлари ҳам қозоқча кураш бўйича биринчилик учун жон-жаҳди билан курашди.
Исламбек Ильясқажи, полвон:
- Бу бизнинг миллий спорт. Қозоқча кураш – қозоқ миллий бренди. Спортнинг бу тури минг йиллик тарихга эга. Бу спорт кўплаб жангларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берган. Ўзим самбо, дзюдо билан шуғулланганман. Лекин қозоқ кураши кўпроқ ёқади.
Беллашувлар давомида меҳмонлар маҳаллий қозоқ таомларини ттиб кўришди. Менюни маҳаллий бувилар кенгаши тайёрлади. Улар тақдим этилган таомларнинг тарихи ва тайёрланиш технологиясини гапириб беришди.
Ақжарқин Бакўразова, туман аҳлидан:
- Буларнинг ҳаммаси халқнинг бирдамлигини, ҳамкорлигини кўрсатади. Туманимиз аҳли меҳнатсеварлиги ва қобилиятлари туфайли фаровон.
«Кўчманчилар ўйинлари» ташкилотчилари бу тадбир ёрдамида қозоқ халқи маданияти ва тарихининг муҳим қисмини сақлаб қолишга интилишаётганини тилга олишди. Шунингдек, улар туристларни жалб қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси