Қозоғистонда КВИ тарқалиш суръати ортмоқда

Қозоғистонда КВИ тарқалиш суръати ортмоқда

Республикада беморлар сони янада ортмоқда. Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда яна 1 минг 264 одам COVID-19 юқтирган. Беморлар сони ўсиши бўйича Алмати биринчи ўринда. Мегаполисда 366 одам коронавирусга чалинган. Иккинчи ўринда 285 бемор рўйхатга олинган Нур-Султон шаҳри. Хасталаниш ҳолатлари жадал ошаётган учликда 98 беморда шу ташхис тасдиқланган Қарағанди вилояти ҳам бор.

Хавфли касалликни енгиб ўтаётганлар сони ҳам тобора ортмоқда.Ўтган 24 соат ичида 749 одам коронавирус билан хайрлашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 210 минг қозоғистонлик касалликни енгган.

Абдумалик Сарманов таржимаси