Қозоғистон олимлари ракка қарши препарат
синовларининг иккинчи босқичига ўтишди. У Алмати, Астана ва
Павлодар шаҳарларида амалга оширилади. Клиника синовларида 5 минг нафар кўнгиллининг 3 минг нафари иштирок этади. Олий илмий-техник комиссия
бу ишларга 2 миллиард тенге ажратди. Мамлакатимизда
ишлаб чиқилган онкологик касалликларни даволашга мўлжалланган дори клиник
синовларнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди. Фан ва олий таълим
вазирлиги берган маълумотга кўра, унда энг
оғир кечувчи касалликлардан бири - IV босқичга ўтган йўғон ичак ракига чалинган 15 нафар бемор ўз розилиги билан қатнашди. Синовлар натижасида ўсмалар ўртача учдан бир қисмигача кичрайди, олимлар фикрича, бу умид уйғотувчи натижа. Таъкидлаш лозимки, ракка қарши препарат 2025 йилда рўйхатга олиниши мўлжалланяпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси