Қозоғистоннинг янги QazCoVac-P вакцинаси одамларда синалади. Ишланма муаллифлари синовларнинг иккинчи босқичига ўтилишини маълум қилди. Шуни ҳам айтиш керакки, биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтида маълум қилишича, синовларда 200 кўнгилли иштирок этмоқда. Бу босқичда QazCoVac-P препаратининг иммунитет ҳосил қилиши ва хавфсизлиги синалади. Муаллифлар таъкидлашича, бу вакцина анча енгил.
Шунингдек, илмий-тадқиқот институти мутахассислари таъкидлашича, яна иккита вектор препарати устида иш олиб бориляпти. Маълум бўлишича, QazVac нинг дельта-штаммга асосланган версияси устида ишлар якунланиш арафасида.
Абдумалик Сарманов таржимаси