«Бўлашақ» дастури ҳисобидан СИ ва атом энергетикаси мутахассислари тайёрланади

«Бўлашақ» дастури ҳисобидан СИ ва атом энергетикаси мутахассислари тайёрланади

Қозоғистонда сунъий интеллект ва атом энергетикаси мутахассислари «Бўлашақ» халқаро дастури ҳисобидан стипендия олади. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислигида ўтказилган Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси йиғилишида маълу бўлишича, танлов янги қоидаларга кўра, 3 босқичли саралаш тарзида ўтказилади. Якунларга кўра, 225 нафар қозоғистонлик «Бўлашақ» стипендияси олди. Шундан 152 нафари магистратура, 16 нафари докторантурада ўқийди, 57 нафари хорижий университет ва марказларда малака оширади. Бундан ташқари, 182 нафар қозоғистонлик дунёнинг етакчи илмий ва тадқиқот марказларида илмий амалиёт учун грант олди. Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб «СИ тизими фойдаланувчиси» тоифаси киритилди. Шунингдек, келаси йилдан бошлаб атом энергетикаси бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида йилига 20 та стипендия ажратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси