Қозоғистонда қозоқ тилидаги биринчи мобил ўйин тақдимоти ўтказилди. У интерфаол ўқитиш усулларига асосланган. STEPPE GAMES болалар ва ўсмирлар қозоқ
тилини қизиқарли шаклда ўрганиши учун мўлжалланган. Айни вақтда у сўз ёдлаш эмас, кўпроқ эркин мулоқот
қилишга, интерфаолликка
йўналтирилган. Ўйин миллий
маданий қадриятларни оммалаштиришга ёрдамлашади. У бир қанча босқичдан иборат. Бола арқон тортиш, ошиқ ўйинида қатнашиши, този билан овга бориши мумкин. Ва асл зотли ит образи ўйинда йўлбошловчи вазифасини
бажаради.
Мақпал Жумабай, «Тил хазина» Миллий илмий-амалий маркази директори:
– Ўзингизга маълум, този - миллий бойлигимиз. Бугунги кунда бу персонаж янги мазмун касб этди. Ўйин туфайли болалар А1 ва А2 даражасини ўзлаштира олади.
Нуртўре Жусип, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Сенати депутати:
– Бугунги кунда ёш авлодга қозоқ урф-одатлари ва анъаналарини технологиялар ёрдамида
тушунтирувчи яхши ўйинлар жуда керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси

