Қизил Ўрдада 103 ёшли фахрий бор

Қизил Ўрдада 103 ёшли фахрий бор

Йил сайин Улуғ Ватан уруши фхрийлари сафи қисқариб боряпти. Қозоғистоннинг Қизил Ўрда вилоятидан фронтга 150 минг нафардан кўпроқ аскар сафарбар қилинган. Ҳозир эса уруш шоҳидларидан атиги икки нафари қолди. Шулардан бири - Яҳё Тасиров. У жорий йилда 103 ёшга тўлди. Отахон бардам, руҳи тетик. Фронт ҳаёти ва жангларни яхши эслайди. Яҳё Тасиров 1941 йилда армияга чақирилган. Сталинград мудофааси, Курск жанги вабошқаларда қатнашган.

Яҳё Тасиров, уруш фахрийси:

Узоқ умр кўрдим. Қийин даврлар, урушни бошдан кечирдим. Топшириқларни аниқ бажарганим учун омон қоддим.

Тлеуберген Тўбабергенов ҳам Қизил Ўрдадан. Урушга 18 ёшида кетган, 291-ўқчи полкда хизмат қилган. Польшя, Чехословакия, Кёнигсбергни озод қилишда қатнашган. Ғалабани Берлинда кутиб олган. Икки марта яраланган, урушда кўплаб жасорат намуналари кўрсатган. Унинг қаҳрамонлиги, фидокорлиги, жасурлиги – ёш авлод учун намуна. Фахрий жорий йилда 101 ёшга тўлади.

Марал Тузбаева, уруш фахрийсининг қизи:

– Кёнигсберг учун жангларда курагига бомба парчаси теккан. Ҳозир ҳам шу жойида чуқурча борлигини кўра оласиз. 6 ой даволанганидан кейин у яна фронтга йўл олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси