ЮНЕСКОда Монголия топилмалари тақдимоти ўтказилди

ЮНЕСКОда Монголия топилмалари тақдимоти ўтказилди

Монголиядан келтирилган шов-шувли археологик топилма Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида намойиш қилинди. Эслатамиз, Номгон водийсида олимлар улкан маросимлар мажмуасини аниқлади, ундаги энг муҳим артефакт – тош стелла фрагменти. Тошга қадимги турк руник битиклари, сўғд ёзуви ва брахмида шакллар туширилган. Унинг туркшунослар ўқий олган қисмида “Қутлуғ ҳоқон», «Тангри ўғли», «турк» сўзлари бор. Бу атамалар илк марта ишлатилаётгани кузатилган. Бундан ташқари, меҳроб, ҳайкаллар, Кул-Тегин, Қутлуғ ҳоқоннинг ўғли Элтеришга ўхшаган тош бюстлар бор.

Шаин Мустафаев, Туркий академияси президенти:

- Олимларнинг бу давр билан шуғулланувчи кўплаб мутахассислар тасдиқлаган фикрига кўра, бу ерда иккинчи турк ҳоқонлиги асосчиси Элтериш Утлуғ ҳоқон қабри бор. Мазкур тарихий шахс турк давлатчилигини қайта тиклаган, шу тариқа турк халқи, турк элининг тарих саҳнасидан йўқолиб кетиши олди олинган. Тадқиқот ишлари давом этади.

Қайрат Сарибай, осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши бош котиби:

- Бу – бутун турк дунёси учун муҳим аҳамиятга эга. Агар биз ўз тарихимизни яхши билмасак, ўзлигимизни келгуси авлодга қандай етказиб берамиз? Бугунги янгиликларга келсак, бу туркий халқлар интеграциясини фаоллаштириш учун яхши имконият, деб ўйлайман.

Олимлар мажмуа топилмаларини синчиклаб ўрганяпти. Келгуси йили қазув ишлари давом эттирилади. Ноёб тарихий ёдгорлик кун келиб ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатига киритилади.

Алтангэрэл Энхтур, Монголия академияси археология институти бўлим бошлиғи:

– Номгон водийсида тўққизта муқаддас қадимги турк ёдгорлиги мавжуд. Улардан анчаси фақат мазкур ҳудудда учрайди. Жумладан, ҳоқонлар қабрлари ҳам, аслзодалар қўрғонлари ҳам, оддий одамларники ҳам бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси