Қозоғистонда ковид тарқалиши бирмунча камайди

Қозоғистонда ковид тарқалиши бирмунча камайди

Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари бирмунча камайди. Ўтган сутка давомида мамлакатда 1 832 бемор аниқланди. Ваҳоланки, аввалги бир неча кун давомида бу кўрсаткич 2 мингдан ортаётганди. Касаллик ҳолатлари ўсиши бўйича ҳамон Алмати пешқадам. Шаҳарда 398 нафар бемор аниқланган. Қарағанди вилоятида 355 одамга КВИ ташхиси қўйилди. Пойтахтда яна 179 та ҳолат рўйхатга олинган.

Шуни ҳам айтиш керакки, эпидемиологик вазият яхшиланиши оқибатида мамлакатдаги «қизил» зоналар анча камайди. Нур-Султон, Алмати шаҳарлари, Ақмўла, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятларида эпидемиологик вазият оғирлигича қолмоқда. Чимкент шаҳри ҳамда Ақтўбе, Қўстанай, Қизил Ўрда, Павлодар ва Шимолий Қозоғистонда вазият бирмунча яхши. Бошқа минтақалар нисбатан хавфсиз – «яшил» зонада.

Абдумалик Сарманов таржимаси