Қозоғистонда коронавирусга қарши ревакцинация бошланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра такрор эмлаш 20 ноябрда бошланади. Врачлар аввал «Спутник V» олганларга 9 ойни ўтказиб, инактивирлашган вакцина олишни тавсия қилмоқда. QazVac ёки Vero Cell каби препарат олганлар эса 6 ой ўтгач «Спутник V» вектор препарати билан эмлангани маъқул. Бустер дозадан олдин зиддитаначаларга тест топшириш шарт эмас.
Эльвира Ибрагимова, Алмати шаҳар марказий клиник касалхонаси директори ўринбосари:
- Биз биринчи навбатда бустер доза билан эмланишни кексаларга тавсия этамиз. Яъни, 65 ёшдан катта бўлганларга. Нега? Чунки биз стационарларга кўпроқ 60 ёшдан катта бўлганлар ётқизилаётганини кўриб турибмиз. Шунингдек, иммун тизими заифларга ҳам. Ва, албатта, олдинги марраларда турганлар: тиббиёт ходимлари, куч ишлатиш тизимлари вакилларига.
Абдумалик Сарманов таржимаси