COVID-19: 869 та янги ҳолат аниқланган

COVID-19: 869 та янги ҳолат аниқланган

Қозоғистонда ўтган суткада 869 та янги бемор аниқланган. Ўсиш бўйича ҳамон Павлодар вилояти олдинда, бу ерда яна 114  киши касал юқтирган. Кейинги ўринларда Нур-Султон ва Алмати – 105 тадан одамга коронавирус юққан. Жами бўлиб, мамлакатда коронавирус тарқалганидан бери 204 мингдан зиёд беморда ПЗР-тест ижобий натижа кўрсатган.

Эпидемиологик вазият ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Нур-Султон ш. – 24088

Алмати ш. – 23941

Чимкент ш. – 6030

Ақмўла вилояти – 12860

Ақтўбе вилояти – 4131

Алмати вилояти – 10277

Атирау вилояти - 16809

Шарқий Қозоғистон вилояти – 21392

Жамбил вилояти -  5793

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 12329

Қарағанди вилояти – 14903

Қўстанай вилояти – 11645

Қизил Ўрда вилояти – 3742

Манғистау вилояти – 4174

Павлодар вилояти - 16625

Шимолий Қозоғистон вилояти – 11954

Туркистон вилояти – 4231

22 мингга яқин қозоғистонлик COVID-19 дан даволанмоқда, улардан 5 мингга яқини республика стационарларида. Сўнгги 24 соатда соғайганлар сони 1061 тадан кўпроқ.

Ўтган суткада коронавирус инфекцияси аломатларига эга бўлган зотилжамга оид яна 61 та ҳолат аниқланган. 160 киши соғайган.

Жами бўлиб 1 августдан бери: касаллик юқтирганлар – 48 минг 827 та, вафот этганлар - 604 киши, тузалганлар – 39 минг 873 нафар.