Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда яна 827 одам коронавирус дардидан фориғ бўлди. Мамлакат бўйича COVID-19 касаллигини бошидан ўтказганлар сони 160 минг 313 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 1480 одамда коронавирус инфекцияси аниқланди. Республика бўйича КВИ ташхиси 178 минг 454 одамда тасдиқланган.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. 21485
Алмати ш. 21276
Чимкент ш. 5796
Ақмўла вилояти 9518
Ақтўбе вилояти 3898
Алмати вилояти 8791
Атирау вилояти 15598
Шарқий Қозоғистон вилояти 19835
Жамбил вилояти 5426
Ғарбий Қозоғистон вилояти 10393
Қарағанди вилояти 13308
Қўстанай вилояти 9487
Қизил Ўрда вилояти 3544
Манғистау вилояти 3971
Павлодар вилояти 11912
Шимолий Қозоғистон вилояти 10214
Туркистон вилояти 4002
Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 16 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. 3 одам вафот этди. 34 одам тузалиб чиқди.
1 августдан бери: касалланганлар – 47 минг 437, вафот этганлар - 555, тузалганлар – 35 минг 183 нафар.