Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари 2,9 марта ортган

Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари 2,9 марта ортган

Сўнгги ҳафта ичида Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари салкам уч марта ортган. Умуман олганда, республикада июнь ойи ўрталаридан бошлаб хасталаниш ҳолатлари яна кўпая бошлади. Мамлакат Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси берган маълумотга кўра, ҳолатларнинг 80 фоизи вакцина олмаган ва 6 ойдан кўпроқ муддат аввал эмланганларга тўғри келяпти. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунгача 9 ярим миллион қозоғистонлик вакцина олган. 4 миллион 800 минг фуқаро қўшимча эмланган. Республикада ўтган кеча-кундузда 330 та коронавирус ҳолати аниқланди. Шу жумладан, Алматида 191 беморда касаллик тасдиқланган. Пойтахт иккинчи ўринда. 36 нафар фуқаронинг тести ижобий натижа берди. Коронавирус пандемияси бошланганидан буён мамлакатда 1 миллион уч юз саккиз минг одам касалликка чалинган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.