Қозоғистонда 24 январдан ўзгартирилиши коронавирус бўйича карантин муддати мумкин. Ҳозир бош санитар врачининг тегишли ўзгаришлар киритилган қарори лойиҳасини экспертлар кўриб чиқяпти. Биринчи навбатда яккаланиш муддати контактда бўлганларнинг вакцина олган ва ревакцинация қилинган яқинлари учун камайтирилиши режалаштирилган. Салбий натижа берган ПЗР тести ҳам карантина муддатини камайтиради. Уни 7-кунда топшириш мумкин.
Айжан Есмағамбетова, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси:
- Касаллик симптомларсиз кечаётган бўлса, яъни ПЗР ижобий бўлгани ҳолда бирор симптом кузатилмаса, улар ҳам шу алгоритмда ишлайди. Яъни, 10 кун карантинда ўтиради. 7 кундан кейин тест топширса, ПЗР салбий чиқса, ишга чиқавериши мумкин. Топширмаса, 10 кунгача кутиш керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси