Қозоғистонлик режиссёр Фархат Шариповнинг картинаси халқаро Берлин кинофестивали бош совринини олди. «Схема» деб аталган фильм «Generation» дастурида намойиш этилди. У «18 килогерц» трилогиясининг иккинчи қисми. Картина йўлдан чиқиб кетган замонавий ўсмирлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Бош ролларни актёр-дебютантлар ўйнаган. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Берлиналеда Қозоғистондан яна икки фильм - «Оқин» ва «Бахт» ҳам қатнашди.
Фархат Шарипов, фильм режиссёри:
- Умуман олганда, сценарийнинг ўзини ёзиш ҳам осон бўлмади, ҳатто суратга олиш вақтида фильмни ўзгартириб юбордик. Қўшдик, қайта ёздик, бунинг устига ковид чекловлари вақтида ишлашга тўғри келди. Бу эса қўшимча муаммолар келтириб чиқарди. Фильм бир йил давомида суратга олинди. Сценарий мураккаблигининг яна бир сабаби – у ҳаётда юз бераётган воқеаларга асосланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси