Туркистон вилоятида келгуси икки йил давомида 19 та янги объект бунёд этилади. Шу жумладан, пахтани қайта ишлаш заводлари, крахмал-патока, маккажўхорини қайта ишлаш корхоналари очилади. Бундан ташқари, вилоятда агросаноат мажмуаси яратиш, полиз экинлари, мева-сабзавотни қайта ишлаш кўзда тутилган. Учта омухта ем заводи ишга туширилади. Минтақада жами 89 миллиард тенге қийматга эга лойиҳалар иш бошлаши режалаштирилган. Чимкентда ҳам 9 та агролойиҳага 15 миллиард тенге сарфлаш мўлжалланмоқда. Йил охиригача иссиқхона мажмуаси очилиши кўзланган. Шунингдек, сутни қайта ишлаш лойиҳаси ҳам ишга тушиши кутиляпти. Бундан ташқари, шаҳарда бройлер парранда фабрикаси очилади. Картошка ва бошқа сабзавотлар омборлари қурилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси