E-SALYQ BUSINESS иловаси тақдим этилди

E-SALYQ BUSINESS иловаси тақдим этилди

Қозоғистонда янги мобиль илова - E-Salyq Business тақдим этилди. Ишланма муаллифлари таъкидлашича, у тадбиркорлар фаолиятини анча енгиллаштиради. Чунки унда Давлат даромадлари бошқармасида кўрсатиладиган барча хизматлар бор. Бизнесменла у орқали тегишли органларга бориб ўтирмай ҳисоботларни топшира олади. Илова туфайли бу иш автомат шаклда амалга ошади. Шунингдек, улар солиқ органларидан тегишли маълумотнома ва хабарномаларни олиши, ҳатто мулоқотда бў9лиши мумкин. Айни вақтда, мобиль илова иккинчи даражали банклар билан интеграция қилинган. Фойдаланувчилар уйдан чиқмай солиқларни тўлай олади. Таъкидлаш лозимки, лойиҳа Давлат раҳбарининг хусусий тадбиркорлар учун солиқларни тўлаш жараёнини соддалаштириш тўғрисида топшириғига кўра ишлаб чиқилди.

Жайдар Инкербаев, Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси раиси ўринбосари:

- Мақсад – хусусий тадбиркорни рўйхатга олишдан бошлаб, махсус солиқ тартибларини танлаши, ҳисоб юритиши, даромадини ҳисобга олишига бўлган ҳамма ишни енгиллаштириш. Бундан ташқари, мазкур илова касса аппарати вазифасини ҳам бажара олади. Яъни у орқали касса чекини чиқариб бериш мумкин. Тадбиркорлик фаолиятини тугатиш ёки тўхтатиб туриш имконияти ҳам кўзда тутилган. Шу тариқа, барча хизматлар бир иловада тўпланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси