Энергетика вазирлиги маълум қилишича, бунинг учун махсус ишчи гуруҳ тузилган. Эслатамиз, жорий йилда мамлакатимизда 90 ярим миллион тонна «қора олтин» қазиб олинади. Унинг 71 миллион тоннаси экспорт қилинади. Шу билан бирга, ОПЕК+ нефть квоталарига ўзгариш киритмаган. Давлатлар 2022 йил 5 октябрида келишиб олинган ҳажмда хомашё қазиб олади. Ўшанда картель нефть қазиб олишни ноябрь ойидан суткасига яна 2 миллион баррелга камайтиришга қарор қилганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси