Эксперт: 2022 йилда доллар қимматлашиши мумкин

Эксперт: 2022 йилда доллар қимматлашиши мумкин

2022 йилда тенге долларга нисбатан заифлашади. Иқтисодчилар ва молиячилар прогнозларини чоп этган "Курсив" нашри шундай маълумот тарқатди. Қозоғистон молиячилар ҳамжамияти экспертлари келгуси йилда Америка валютаси курси 445 тенгега етишини таъкидлаган. Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти бош илмий ходими Вячеслав Додонов фикрига кўра эса, 2022 йилда долларнинг ўртача курси 455-470 тенге атрофида бўлади. Бу прогноз келгуси йилда нефть нархи жорий йилдагидан арзон бўлиши, валютада олинган даромад кам бўлиши мумкинлигига асосланган. Эксперт келаси йили Миллий жамғармадан тушадиган трансферт ҳажми қисқаришини тилга олган, бу эса мазкур манбадан келадиган валюта камайишига олиб келади. Евроосиё Тараққиёт банки мутахассислари эса доллар курси 434 тенге атрофида бўлишини мўлжаллаяпти. Валюта бозорига оид прогнозлар келгуси йили нефть нархи пасайишини таҳлил қилиш билан боғлиқ. Бугунги кунда “қора олтин” тобора арзонлашаётгани кузатилмоқда. Бунга сабаб - қатор мамлакатларда Омикрон штамми туфайли эпидемиологик вазият оғирлашди. Натижада, Brent маркали нефть баҳоси 4 фоизга - 69 долларгача арзонлашди. АҚШда нефть қазиб олиш ўсиши ҳам хомашё нархига таъсир кўрсатди. Шу сабабли аналитиклар яқин ҳафталар ичида нефть баҳоси кўтарилмаслигини таъкидлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси