Алматида автомобиллар учун қозоқ тилига интеграция қилинган мультимедиа тизимлари ишлаб чиқарувчи Қозоғистон — Жанубий Корея қўшма корхонаси очилди. Kazakhstan Mobility Engineering заводига киритилган инвестиция 15 ярим миллиард тенгени ташкил қилади. Қозоғистон автосаноатини қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқаришни локаллаштиришга қаратилган корхона Жанубий Корея технологиялари асосида ишлайди. Мотрекс компанияси бутун дунёдаги турли автомобиль компанияларига мультимедиа тизимлари етказиб берувчи глобал ташкилот ҳисобланади. Лойиҳа локаллашиш улуши юқори ишлаб чиқариш циклини яратишга қаратилган. Унда маҳаллий хомашё ва бутловчи қисмлар ишлатилиши мўлжалланган. Алмати саноат зонасида, шунингдек, автомобил курсилари, резина ва пластик буюмлари ишлаб чиқарувчи заводлар ҳамда логистик хаб қурилиши мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.