Қозоғистон ва Руминия ўртасида савдо айланмаси салкам 30 фоизга ўсди ва йилнинг саккиз ойи давомида 1 миллиард 45 миллион долларга етди. Ўзаро товар айланмасининг асосий қисми экспортга тўғри келади. Жами бир ярим миллиард долларга маҳсулот сотилди. 48 миллион долларга маҳсулот харид қилинган. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Руминия Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Жорий йилда мазкур ташкилот билан ўзаро савдо 43 фоизга кўтарилди ҳамда 26 миллиард доллардан ошди. Европага жўнатилаётган Қозоғистон маҳсулотлари экспорти салкам 22 миллиард долларга етди. Бу эса ўтган йилгидан эллик фоизга кўп.
Абдумалик Сарманов таржимаси