Қозоғистонда кичик грантлар дастури натижалари эълон қилинди

Қозоғистонда кичик грантлар дастури натижалари эълон қилинди

87 минг гектардан зиёд деградацияга учраган ер тикланди, иссиқхона газлари чиқиши 23 минг тоннага камайди, 26 минг нафар Қозоғистон фуқароси экологик ташаббуслар иштирокчиси бўлди. Мамлакатимизда Глобал экологик жамғарма ва Экология ва табиий захиралар вазирлиги ёрдамида амалга оширилган БМТ тараққиёт дастурлари кичик грантлари еттинчи босқичида шундай натижаларга эришилди. Уч йил ичида Қозоғистоннинг ўнта минтақасида барқарор қишлоқ хўжалиги, тикланувчи энергетика, экологик таълим соҳаларида 25 та лойиҳа ишга туширилди. Дастур қатнашчиларига молия ажратилди, улар лойиҳаларни режалаштиришдан бошлаб, натижаларни баҳолашгача бўлган амалий малакаларга эга бўлди. БМТ ташкилоти вакилларининг фикрича, дастур кўп йиллардан буён мамлакатда барқарор ривоэланиш ёндаушвларини жорий этишга, экологик ва ижтимоий ташаббуслар учун асос яратишга ёрдам беряпти.


Суҳроб Ҳожиматов, Қозоғистондаги БМТ тараққиёт дастурлари доимий вакили ўринбосари:


-  Бу лойиҳанинг ҳар бир фазаси 2-4 йил давом этади. Лойиҳа ўн йиллар мобайнида Қозоғистонда ишлаб турибди. Ҳамиша ижобий натижалар беряпти. Давлат сиёсатида, баъзи меъёрий ҳужжатлар концепцияларини  рўёбга чиқаришда қандайдир янги ғоялар, янги механизмлар яратилишига маълум бир йўналишлар беряпти. Шунинг учун глобал иқтисодий жамғарма молиялаштирадиган ва Қозоғистонда Тараққиёт дасутри томонидан бошариладиган кичик грантлар дастури мультисекторал деб аталишга лойиқ.

Абдумалик Сарманов таржимаси