Бухородаги ТЭМ 500 мегаватт қувват беряпти

Бухородаги ТЭМ 500 мегаватт қувват беряпти

Ўзбекистон тикланувчи энергия манбалари улушини оширяпти. Мамлакатда бугунги кунда қатор «яшил» лойиҳалар ишлаяпти. Саудия Арабистони, Бирлашган Араб амирликлари, Швейцария ва Хитой билан уларнинг олтитаси ва энергия сақлаш тизимини яратиш бўйича иш олиб бориляпти. Ўтган йили Осмон ости мамлакати билан республикада 500 мегаватт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станцияси бунёд этилди. Ҳозир у йилига 1 миллиард киловатт-соат электроэнергия бераяпти. Бу эса Бухоро вилояти эҳтиёжининг учдан бирига тенг, дегани.

Бекзод Нарзуллаев, «China Gezhouba Group Overseas Investment» компаниясининг Қоровулбозор тумани бўйича лойиҳа директори ўринбосари:

- Биз тўла қувват билан ишлаяпмиз, 500 мегаватт-соат энергия берамиз. Иккита трансформатор бор. Ичкарида 57 та инвертор блоки ишлаяпти. Салкам бир миллионта қуёш панели ўрнатилган. Электр қуввати умумий тармоққа чиқарилади.

Дуан Руйбин, станция бошқарув пункти муҳандиси /Хитой/:

- Бугунги кунда ускуналар тегишли ҳажмда электроэнергия бераяпти. Маҳаллий шарт-шароитни кўздан кечирсангиз, нима учун айнан шу ерда станция қурилганини англайсиз. Кўрсаткичлар самарадорликни кафолатлайди. Шу ерда соатига 500 мегаватт қувват умумий тармоққа киритилади. Станция замонавий стандартлар асосида қурилган, у узоқ йиллар давомида Ўзбекистон энергетика тизимига хизмат қилишига ишончим комил.

Абдумалик Сарманов таржимаси