Қозоғистон ва Венгрия рақамлаштириш, сунъий идрок соҳасида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришдан манфаатдор. Мажилис раиси ва Венгрия Давлат мажлиси раиси учрашувида бу ҳақда гапирилди. Томонлар савдо-иқтисод, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, транспорт-транзит, энергетика ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Таъкидлаш лозимки, Ласло Кёвер Қозоғистонга учинчи марта келди. Бу эса мамлакатларнинг ҳамкорликни чуқурлаштириш ва парламентлараро алоқаларни кенгайтириш истагидан далолат беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

