Қозоғистонда кичик авиация ва аэрохаблар ривожлантирилади

Қозоғистонда кичик авиация ва аэрохаблар ривожлантирилади

Қозоғистонда кичик авиация ва аэрохаблар ривожлантирилади. Натижада, мамлакатнинг қатор курорт зоналари салоҳияти очилади. Аэрохаблар орқали келгуси 4 йил ичида авиаюклар ташиш икки марта ортади. Ҳозир йилига 150 минг тонна маҳсулот етказиб бериляпти. Давлат раҳбари халққа Мактубида мамлакат ҳаво дарвозалари имкониятларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаганди. Транспорт вазирлиги маълум қилишича, бу йўналишда ишлар бошланган. Топшириқларни рўёбга чиқариш учун зарур бўлган барча жараёнларни имкон қадар рақамлаштириш, божхона тартибини енгиллаштириш, аэропортларда эркин иқтисодий зоналар тартиби жорий этиш, юк рейслари учун авиаёнилғини етарли ҳажмда етказиб бериш масалалари ҳал этиляпти. 

Талғат Ластаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари:

– Режалаштирилган кўрсаткичга эришиш учун тегишли чора-тадбирлар мажмуасини рўёбга чиқариш зарур. Бу йўналишда иш давом этяпти. Ички авиарейслар сонини ошириш бўйича ҳам топшириқ берилди. Бугунги кунда улар жадал ривожланяпти, йўловчилар сони ҳар йили 20 фоизга ошади. Айниқса, туристик йўналишларда, Алакўл, Балхаш, Шучинск-Боровой курорт зоналарига, Каспий денгизи соҳилларига парвозлар сони ортиши режалаштирилган. Шу жумладан, субсидияланган рейслар ҳам. Ҳозир бу йўналишларда кунига 19 та самолёт парвоз қилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.