Атирау вилоятида нилуфар гуллади

Атирау вилоятида нилуфар гуллади

Атирау вилоятида нилуфар гуллади. Бу мавсумда лол қолдирувчи манзарани томоша қилиш учун мамлакат ичидан ва хориждан минтақага юзлаб туристлар келади. Қизил китобга киритилган гулни август охиригача томоша қилиш мумкин. Нилуфар мусаффолик, саломатлик ва омад тимсоли ҳисобланади. Унинг барглари ва гуллари мум қопламига эга, у сув юқтирмайди, ўсимликни чанг ва балқичдан ҳимоя қилади. Эслатамиз, нилуфарлар водийси Қизил китобга киритилган ҳамда муҳофаза қилинадиган табиат ҳудудларидан бири ҳисобланади. 

Асел Кубашева, турист:

– Одатда, нилуфарлар гуллашини томоша қилиш учун июлб ойи охитрида шу ерларга келаман. Нилуфар ўрмонида юргандек бўламан. Бундай жойлар Қозоғистон бўйлаб оммалашишини истайман. 

Қайсар Махсутов, Тениз қишлоқ округи ҳокими: 

– Минтақа кўплаб туристларга манзур бўляпти. Мамлакат ғарби: Атирау, Уральск, Ақтаудан, шунингдек, Алмати ва Астана шаҳарларидан кўплаб туристлар келади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.