Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида барча соҳаларда ўзаро алоқалар барқарор ва ижобий ривожланяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев мазкур давлат ташқи ишлар вазири Сирожиддином Муҳриддинни қабул қилди. Қозоғистон Президенти ўтган йили имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартномани алоҳида кўрсатиб ўтди. Бу ҳужжат Астана ва Душанбе ўртасидаги кўпқиррали ва самарали ҳамкорликда янги саҳифани очиб берди. Давлат раҳбари стратегик ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигига, икки давлат ўртасида ҳал қилинмайдиган муаммо йўқлигига алоҳида эътибор берди. Тожикистон Ташқи ишлар вазири суверенитетга эришилганидан сўнг икки давлат ўзаро фойдали, тиғиз алоқалар ўрнатганини таъкидлади. Суҳбатдошлар аввал эришилган келишувларнинг рўёбга чиқарилишини кўриб чиқишди, минтақавий хавфсизлик, сув-энергетика ҳамкорлиги, Марказий Осиёни барқарор ривожлантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

