Қозоғистон ва Таиланд ўртасида рейслар сони ошади

Қозоғистон ва Таиланд ўртасида рейслар сони ошади

Қозоғистон ва Таиланд ўртасидаги рейслар сони ортади. Икки давлатнинг авиацияси учун мутасадди ташкилотлари тегишли меморандумни имзолади. Музокаралар Бангкокда ўтказилди. Шартномага кўра, ижозат берилган рейслар сони 35 фоизга кўпаяди, ҳафтасига 402 тадан 544 тага етади. Шу жумладан, 84 та рейс Астана, Алмати, Қарағанди, Чимкент ва Бангкок, Пхукет, Краби, Утапао ўртасида амалга оширилади. Эслатамиз, 25 сентябрдан бошлаб фуқароларимиз учун Тайланд визасиз тартиб жорий этган. 2024 йил 29 февралигача мазкур енгилликдан фойдаланиш мумкин. Қозоғистонликлар мазкур мамлакатда 30 кун визасиз яшаши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.