Астана аэропорти 7,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

Астана аэропорти 7,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

Пойтахтнинг ҳаво дарвозаси 7 миллион 500 минг йўловчига хизмат кўрсатди. Астана аэропортида тантанали кутиб олинган Бауржан Сейтқазиев ушбу мегаполисда яшар экан.  У оиласи билан “Алмати – Астана авиайўналиши” бўйича уйи томон учганди. Йўловчи унга кўрсатилган кутилмаган эҳтиромдан шошиб қолганини тан олди.

Бауржан Сейтқазиев, Астана шаҳридан:
- Парвоз вақтида самолётимиз 7,5 миллионинчи йўловчи борлиги маълум қилинганди. Лекин унинг айнан ким эканлигини фақат ерга тушганимизда билиб қолдик. У ерда менинг, рафиқамнинг, фарзандимизнинг исми ёзилган эди. Бундай нарсалар ҳамиша тўсатдан юз беради. Кутилмаган совға бўлди.

Ўтган йилга нисбатан мамлакатда йўловчилар оқими чорак қисмича ортди.   Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси берган маълумотга кўра, Астана аэропортидан кунига 200 дан зиёд рейс амалга оширилади. 11 ой ичида 30 мингдан зиёд самолёт учиб-қўнган.

Ерғази Жўлдасов, «Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти» ҲЖ бошқаруви раиси:
- 2019 йилда биз 6-миллионинчи йўловчини кутиб олгандик. Мана, энди 7,5 миллион кишига хизмат кўрсатдик. Шу билан 11 ой якунини чиқардик.

Абдумалик Сарманов таржимаси.