Қозоғистон
пойтахтида киберакадемия очилди. У Astana IT University базасида ишлайди ва
келгуси ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилади. Ушбу олий таълим
масканида ҳозир ҳам ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрланяпти, янги
ойиҳа эса ушбу йўналишдаги ўқувчилар сонини ошириш, уларни илғор технологиялар
ва тажриба билан таништириш имконини беради. Академия киберхавфсизлик бўйича
дунёда пешқадам ташкилот - Palo Alto Networks билан ҳамкорликда ташкил
этиляпти. Талабалар халқаро амалиётлар, ихтисослашган лабораториялар ва
ускуналардан фойдаланади. Асосий эътибор амалий малакаларга қаратилади. Чунки
сунъий интеллект ривожланиши киберхатарларнинг мураккаблашишига олиб келди.
Экспертлар таъкидлашича, бўлажак мутахассислар жаҳон стандартларига мос тарзда
малакаларини ривожлантиради.
Ахмет Тусупов, Astana
Innovation Day ташкилотчиси, Palo Alto Networks минтақавий менежери:
- Академия
доирасида университет ўқитувчиларидан уч нафари тегишли курслардан ўтди.
Академия нима беради? Биринчи навбатда у Palo Alto Networks базасида мавжуд
бўлган ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ билимлардан фойдаланиш имконини
беради. Чунки биз ҳозир сунъий интеллект
даврига кириб келдик. Ҳар куни турли янги воситалардан фойдаланяпмиз. Лекин,
айни вақтда, бу воситалардан хакерлар ҳам фойдаланаётганини унутмаслик керак.
Янги авлод
кибермутахассислари тайёрлаш — пойтахтга соҳа экспертларини, давлат органлари
вакилларини, маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича хорижлик ва қозоғистонлик ишланма
муаллифларини жамлаган Innovation Day Astana форуми фаолиятининг фақат бир
йўналиши. Минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга, Қозоғистонда хавфсиз ва энг
юқори талабларга жавоб берувчи инновациявий рақамли муҳит яратишга эътибор
қаратиляпти.
Дўсжан Мусалиев, Қозоғистон
Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири
ўринбосари:
- Биз киберхавфсизлик
билан боғлиқ бўлган замонавий чорловларни муҳокама қиляпмиз. Бу, биринчи
навбатда, сунъий интеллект билан боғлиқ. Барча соҳаларда сунъий идрок кенг
ишлатилаётган вақтда янги таҳдидларга қарши курашиш, айни вақтда, муҳофаза,
киберхавфсизлик учун сунъий интеллект ёрдамида яратилган ечимлар кўриб
чиқиляпти. Яқин келажакда юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар, бу масалада
Қозоғистон Республикаси қонунчилигида
кўзда тутилиши зарур бўлган ўзгаришларга алоҳида эътиборга олиняпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

