Астанада таниқли қозоғистонлик адиба Шарбану
Бейсенова ёзган китобнинг турк тилидаги тақдимоти бўлиб ўтди. Археологик ва
архив маълумотларига асосланиб ёзилган ушбу адабий асар Буюк Даштнинг машҳур
аёлларига бағишланган. Нашрнинг биринчи қисмида Кучумхоннинг севимли рафиқаси,
қозоқ хони Шиғайнинг қизи – Сузге хоним тўғрисида ҳикоя қилинади. Иккинчи қисмда
эса республикамиз пойтахти яқинида жойлашган ўрта асрларга доир кўҳна Бўзоқ
шаҳри ўрнида олиб борилган қазув ишлари чоғида жасади топилган аслзода жангчи
аёллар ҳаёти борасида сўз юритилган. Китобда тақдири бирлаштирилган икки образ,
икки қаҳрамон аёл донишмандлиги, жасорат, содиқлик ва инсонийликни ўзида акс
эттиради. Халқаро «Алаш» адабий мукофоти соҳибаси фикрича, ўз қаҳрамонлари
орқали Буюк Дашт тарихида аёллар қанчалик муҳим роль ўйнаганини етказиб беришни
истаган.
Шарбану Бейсенова, Қозоғистон Республикасида хизмат
кўрсатган арбоб, китоб муаллифи:
- Китобда ҳар иккала қаҳрамон энг кучли ва чинакам аёллик
хусусиятларини, бахт учун курашиш қобилиятини намоён қилади, айни пайтда, улар
ҳаёт машаққатларига ёлғиз ўзлари дош бериши мумкин. Асарда қайғу, соғинч ва ҳар
қандай аёлга хос бўлган қалб кечинмалари акс этган. Бу ерда миллий идентифика
ҳақида сўз бормайди, бу образларда, ўйлайманки, ҳар бир китобхон ўзига яқин
нарсани топади. Энг қизиғи, турк нашриётлари ўзлари менга мурожаат қилиб, қозоқ
тилидаги китоб нусхасини сўраб олди ва ўзлари таржима қилди.
Роза Муқанова, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган
арбоб, ёзувчи:
- Бадиий асарларда тарихий шахслар, солномалардаги машҳур
аёллар, подшоойимлар образи қўлланар экан, ёзувчи учун ҳамиша аниқ ёндашув,
архив маълумотларини излашга кўпроқ вақт ажратиш муҳим. Муаллиф сермашаққат ва
катта ишни амалга оширган. Бу вазифани у яхши уддалади, архив ҳужжатларини,
видео ва бошқа материалларни ўрганишга оз куч сарфланмаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

