Астанада
тиббиёт, таълим, Deep Tech ва сунъий интеллектга оид 16 та технологик ечим
тақдим этилди. Пойтахтда ёш стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган
бизнес-инкубация дастурининг якуний босқичи - NURIS Demo Day бўлиб ўтди.
Қатнашчилар орасида тенги бўлмаган Math Galaxy AI майдончаси ҳам бор. У компьютер нигоҳи технологиялари ва
сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланади, ўқитувчиларга ёрдамчичилик
қилади. Махсус алгоритмлар ёрдамида у мактаб ўқувчилари ва талабалардан олинган
ёзма имтиҳон ва назорат ишларини текширади. Муаллифлар таъкидлашича, тизим
қозоқ ва рус тилларидаги матнларни ўқийди, хатоларни аниқлайди. Унинг қарорлари
ўқитувчилар берган баҳоларга 99 фоиз мос келади. Муаллифлар фикрича мазкур ечим
ўқитувчилар юкламасини камайтириши, таълимнинг янада шахсийлашишига хизмат
қиалди.
Ғалижан Тўлибаев,
Math Galaxy AI-майдончаси асосчиси:
- Ҳозир шундай муаммо бор: ўқитувчилар уй вазифаларини, имтиҳонларни
текширишга жуда кўп куч ва вақт сарфлаяпти. Битта ўқитувчига жами 200-300 нафар
ўқувчи, талаба тўғри келади, тўғрими? Биз жараённи жадаллаштирадиган илова
ишлаб чиқдик. Бир неча соат давом этган иш ҳозир бир неча дақиқа вақт олади.
Сунъий
интеллект соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам тобора фаол кириб бормоқда. MendiSkin стартапи тери саратонини
эрта аниқлашга ёрдам беради. Ишланма фойдаланувчиларга мобил илова ёрдамида
тери ҳолатини мустақил баҳолаш, шифокорларга эса беморлар аҳволини таҳлил қилиш
ва кузатиш учун қўшимча воситаларни ишга тушириш имконини беради. Ҳозир ёш
дастурчилар жамоаси технологияни клиник синовдан ўтказишда давом этяпти.
Шунингдек, сунъий интеллект моделининг аниқлигини ошириш устида ишламоқда.
Симбат Баяхметова, Mendiskin
лойиҳаси асосчиси:
- Моделни ўқитиш учун
дерматоскопда олинган ва шифохоналарда жамланган махсус дерматологик
фотосуратларни тўплаймиз. Фотосуратларнинг ўзи ҳам, беморларнинг шахсий
маълумотлари ҳам ҳимояланган, шифрланган. Улар республикамизда белгиланган
тартибга кўра, Қозоғистон ҳудудидаги серверларда сақланиши керак. Ва биз бу
қоидаларга албатта амал қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

