Қозоғистон Президенти хорижий таълим даргоҳлари раҳбарлари билан учрашди

Қозоғистон Президенти хорижий таълим даргоҳлари раҳбарлари билан учрашди

Давлат раҳбари қатор хорижий олий таълим даргоҳлари раҳбарлари билан учрашди. Пекин Тил ва маданият университети президенти Дуань Пэн Қосим-Жўмарт Тўқаевга амалий лингвистика ва рақамли таълим соҳасида қўшма лойиҳалар рўёбга чиқариш истиқболларини кўрсатди. Астанада очилган университет филиали Қозоғистон ва Хитой ўртасида интеллектуал кўприк бўлиши кутиляпти.

Қозоғистон Президенти МИФИ ректори Владимир Шевченко билан суҳбатда мамлакат учун ядро энергетикасининг стратегик аҳамиятини таъкидлади. эслатамиз, 2022 йилда Алматида университет филиали очилганди. У ядро жараёнлари бўйича дунёнинг пешқадам илм даргоҳларидан бири ҳисобланади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Woosong таълим жамғармаси васийлик кенгаши раиси Ким Сонг Кёнгни қабул қилди. Улар инсон капиталини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳаларида мутахассислар тайёрлаш масаласини муҳокама қилди. Эслатамиз, Туркистонда Woosong University филиали очилган.

Давлат раҳбари Queen’s University Belfast президенти ва вице-канцлери Иан Грир билан турли соҳа мутахассислари тайёрлаш масаласини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Буюк Британиянинг пешқадам илмий-тадқиқот олий ўқув юрти мамлакатимиз учун муҳим.

Қозоғистон Президенти Москва Халқаро муносабатлар давлат институти ректори билан ҳам учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Анатолий Торкунов билан суҳбатда Лев Гумилев номли Евроосиё миллий университети базасида филиал очилганини қутлади. Ушбу таълим даргоҳида бугунги кунда дастлабки 100 нафар талаба таълим оляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси