Қозоғистонда Хитой қатор лойиҳаларни рўёбга чиқаради

Қозоғистонда Хитой қатор лойиҳаларни рўёбга чиқаради

Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, компаниялардан бири лифт ишлаб чиқаришга сармоя киритиш ниятида. Иккинчиси –  гранит чиқарувчи корхона яратмоқчи. Шу билан бирга, ҳозир хитойлик инвесторлар иштирокидаги 9 та лойиҳа ниҳоясига етяпти. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллар атрофида. Сўнгги маълумотларга кўра, 6 объект жорий йилда фойдаланишга топширилади. Айни вақтда, яна 18 та таклиф устида иш давом этяпти. Умуман олганда, икки давлат ўртасидаги саноат-инвестиция ҳамкорлиги рўйхатида 52 лойиҳа бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси