Қайта ишлаш сектори, агросаноат, транспорт, логистика ва туризм. Ушбу йўналишлар Алмати вилояти ривожланишининг асосий драйверларига айланади. Минтақа ҳокими Марат Султанғазиевни Ақўрдада Давлат раҳбари қабул қилди. Амалдор Қосим-Жўмарт Тўқаевни ижтимоий-иқтисодий раивожланиш динамикаси ҳамда стратегик тараққиёт режаси лойиҳаси билан таништирди.
Марат Султанғазиев, Алмати вилояти ҳокими:
- 2025 йилгача ва 2030 йилгача бўлган икки босқичли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаси тақдим этилди. Инвестициялар жалб этилди, саноатда жами 290 миллиард, аграр секторда 210 миллиард тенге сармоя киритиб, турли лойиҳаларини рўёбга чиқаряпмиз. 2025 йилгача инвестиция оқими бир ярим марта ортади.
Умуман олганда, минтақада 38 тиббий объект ва 51 мактаб, етакчи олий ва ўрта махсус таълим даргоҳлари филиаллари, иқтидорли болалар учун мактаб-лицей бунёд этилади. Бундан ташқари, вилоятда муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма барпо этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.