Умуман олганда, тоғ трассаларида сирпанишни истовчилар сони йилига 30 фоизга ортяпти. Энг оммалашган курортлар Алмати вилоятида. Улар ўртача кунига 10 минг чанғичига хизмат қила олади. Вазирлик берган маълумотга кўра, туризмнинг мазкур йўналишида янги инвестициявий таклифлар тайёрланяпти. Сўнгги 4 йил давомида мамлакатда ушбу йўналишларда умумий қиймати 420 миллиард тенге бўлган 360 инвестициявий лойиҳа ишга туширилди. Жорий йилда яна 115 лойиҳа йўлга қўйилиши кутиляпти. Уларнинг умумий қиймати - 288 миллиард тенге. Туристик объектларга талаб ортаётгани хазинага тушаётган маблағларда ҳам аксини топяпти. Ўтган йил якунларига кўра соҳа бюджетга 390 миллиард тенгедан зиёд пул туширди. 2021 йилга нисбатан ўсиш 1,5 марта ортиқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси