Қозоғистонда MICE-туризм фаол ривожланяпти. Экспертлар таъкидлашича, фақат бизнес туризм эмас, тадбиркорлик учрашувлари саноатининг ҳам истиқболлари юксак. Мамлакат барқарор ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятга эгалиги ва инвестициявий иқлими билан кўплаб тадбиркорларни ўзига жалб этяпти. Қозоғистонга мамлакатга капитал киритишни истаганлар ҳам, йирик халқаро тадбирларда қатнашиш ниятида бўлганлар ҳам келяпти. Ихтисослашган форум ва саммитларнинг кўпчилиги Алмати ва Астанада ўтказиляпти. Ва улар сони тобора ортяпти. Масалан, ўтган йили Қозоғистонда 600 делегат қатнашган грунт механикаси ва геотехника бўйича 17-Осиё минтақавий конференцияси ўтказилди. Олий таълимга эришиш йўлларини кенгайтириш бўйича конференцияга эса 200 дан зиёд иштирокчи тўпланди. Спидкубинг бўйича Осиё чемпионатида турли мамлакатлардан келган 100 нафар спортчи-интеллектуал қатнашди. Бошқа тадбирлар ҳам ташкил қилинди. Олдинда Enactus World Cup талабалар жаҳон чемпионати каби MICE тадбир кутиляпти. Қозоғистонда Кубик Рубикни вақтга кўра йиғиш бўйича жаҳон чемпионати ҳамда робототехника бўйича жаҳон Олимпиадаси ўтказилади.
Альбина
Ержанова, Enactus Kazakhstan Президенти:
- Enactus World Cup
– талабалар тадбиркорлиги бўйича жаҳон чемпионати, унда ҳар бир давлатнинг чемпиони
БМТнинг 17 та барқарор тараққиёт мақсадларига бағишланган ишлаб турган бизнес-лойиҳани
тақдим этади. Бу эса ёшларимиз учун янги туртки олиш, илҳомланиш, жаҳон
лойиҳаларини кўриш каби улкан имкониятлар эшигини очади. Ушбу улкан анжуман
мамлакатимизни жаҳон аҳли эътибори марказига олиб чиқади, барча
имкониятларимизни, диққатга сазовор жойларимизни, маданий ва тарихий объектларни
намойиш қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.