Қозоғистонда келгуси ойда Каспий денгизи илмий-тадқиқот институти
иш бошлайди. Унинг мутахассислари сув ҳавзаси аҳволини мониторинг қилиш билан
шуғулланади. Институтда денгиз саёзланишига қарши кураш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Тегишли вазирлик Каспийдаги вазиятни мунтазам кузатиб боряпти ва уни муҳофаза
қилиш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар кўряпти. Вазирлик берган маълумотга кўра, сўнгги бир йил ичида денгиз сатҳи 26
сантиметрга пасайган. Олимлар вазиятга антропоген таъсирни, шунингдек, кўпроқ
сув келиши бўйича имкониятларни тадқиқ қиляпти. Умуман олганда, институтни
жиҳозлаш ва ундаги харажатларни қоплаш учун 850 миллион тенге ажратилган.
Астанада бўлиб ўтган халқаро экологик конференцияда шундай баёнот берилди.
Даулет Есмагамбетов, Қозоғистон
Республикаси Экология ва табиий захиралар вазирлиги Экологик
маданият ва сиёсат департаменти директори:
- Зарур ускуналар харид қилиш учун маҳаллий бюджетдан
маблағ олиняпти, бу масалада ҳокимлик катта ёрдам кўрсатяпти. Тегишли жиҳозлар,
штат, ходимлар, бинолар учун сарфланадиган харажатлар учун республика
бюджетидан маблағ берилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

