Павлодарда қадимий мусиқа асбоби – қилқўбиз чалишни энди болалар ҳам, катталар ҳам ўрганиши мумкин. Бу ерда махсус мусиқий тўгарак очилди. Шогирдларга дарҳол қозоқ куйлари чалишни ўргатишади. Ҳафтасига бир неча марта машғулотлар ўтказилади.
Бўкен Жигер, оқин, мусиқий тўгарак раҳбари:
- Қўбиз қозоқ халқ чолғу асбоби бўлгани учун уни ўрганишим шарт, деб ҳисобладим. Бир неча йил аввал чала бошладим. Овози менга жуда ёқди. Ҳозир қўбиз ёрдамида халқ куйларини ижро этяпман. Таълим энг оддий куйларни чалишдан бшланади. Айнан шу чолғу асбоби жўрлигида ижро этиладиган халқ қўшиқларига эътибор қаратаяпмиз. Менимча, буни қозоқ халқи ижодий меросини ўрганишга ўзига хос ёндашув дейиш мумкин.
Жарқинбек Амантай, «Шанирақ» халқ ижодиёти маркази директори:
- Биз куйлар ижросини оммалаштириш ниятидамиз. Мусиқий ижоднинг бу тури бизнинг ишимизда алоҳида ўрин тутади. Қилқўбиз чалишни ўргатиш билан бирга жир ва терма айтишни ҳам қамраб олиш ниятидамиз, улар қўбиз жўрлигида янграшини истаймиз.
Минтақада қадимий чолғу асбобларидан бўлган адирна ижроси ҳам тикланяпти. Мусиқачилар репертуарида йигирматача мусиқа бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

