Наврўз муносабати билан кўргазма ташкил қилинди

Наврўз муносабати билан кўргазма ташкил қилинди

«Наврўзи олам муборак!» Қозоғистон пойтахтида баҳор ва табиатнинг яшнаш-яшариш байрами, шунингдек, Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган кўргазма ташкил қилинди. Экспозициялар учун қозоқ дашти гўзаллигини ўзида акс эттирган полотнолар танлаб олинди. Рассомлар иқтидори туфайли она замин қиш уйқусидан уйғониши, айниқса, Наврўз байрами тантаналарининг энг қизиқарли лаҳзалари: қадимий анъаналар ва миллий ўйинлар ёрқин ранглар билан тасвирланган.

Картиналардан илиқлик ёғилиб туради. Тақдим этилган асарлар муаллифлари пойтахт Рассомлар уюшмаси аъзолари. Байрам экспозициясини бир ой давомида онлайн ва оффлайн шаклда томоша қилиш мумкин.

Динара Нугер, рассом, «Нур-Султон шаҳри Рассомлар уюшмаси» жамоат бирлашмаси аъзоси:

- Наврўз кунлари – қозоқлар учун энг қувончли дамлар бўлса керак. У шунчаки янги кун эмас, бу ажойиб пайтда табиат уйғонади ва одам организми ҳам кучга тўлади. Қўшиқлар янграйди. Мана, бу ерда алтибақан ва учрашув. Қаранг, Наврўзда қанча байрам куни бор! Бу жуда яхши. Менинг бу картинам ягона эмас, бу бутун бошли эскизлар туркуми. Улар ҳалича катта асарларга айланмаган. Мана бунисида, менимча, Наврўз кайфияти мавжуд.

Абдумалик Сарманов таржимаси