Қозоғистон геймер
нигоҳида. 2025 йилда мамлакатимизда яратилган бир неча видеоўйин халқаро майдонга чиқади. Жаҳон
бозорига чиқадиган лойиҳалар мамлакат тарихини кенг тарғиб қилади. Кўпчилиги
қозоқ халқ урф-одатлари ҳақида ҳикоя қилади. Биттаси эса миллий афсоналарга
асосланган.
Аида Қуатқизи, Лойиҳа
ҳаммуаллифи:
- Бу лойиҳа «Из»
деб аталади. Лойиҳада Баян исмли қиз роли ижро этилади. Ўйин қозоқ миллий
фольклори ва мифологияси билан боғлиқ. Масалан, бизда «Жезтирноқ» ёки «Ялмоғиз
кампир» деган қаҳрамонлар бор. Биз мазкур мифологияни бутун дунё билишини
истаймиз.
«IT FEST»
инновациявий ғоялар фестивали доирасида
турли соҳалардаги ахборий технологиялар тақдим этиляпти. Асосан,
қозоғистонлик ўқувчи ва талабалар, стартапчиларнинг дастлабки маҳсулотлари
таништирилди. Киберспорт, спорт
йўналишидаги энг яхши ишлар аниқланди. Ёш IT мутахассислари соҳанинг илғор технологиялари
билан танишди, етук экспертлар томонидан мастер-класслар ташкил этилди.
Асқар Хикметов, Халқаро
ахборот технологиялари университети ректори:
- Жорий йилда иштирокчилар
оқими кескин кўпайган. Мазкур тадбирда қатнашаётган университетлар сони ва
турли ёшдаги иштирокчилар саи ҳам кенгайгани кузатилди. Бу йилги фестиваль
8 та секцияда иш олиб борди. Шундан иккитаси биринчи марта ташкил қилинди. Робот
техникаси билан киберспорт янги киритилган. Уларда илгари бўлмаган ечимлар
кўриб чиқилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.