Атирау вилоятида модернизацияланган «Астрахань - Манғишлақ» магистрал сув қувури ишга тушди. Ғарбий минтақанинг ижтимоий ривожланиши учун стратегик аҳамиятга эга лойиҳа Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига кўра амалга оширилди. Бош вазир видеоалоқа тартибида объект ишига старт берди. Магистрал сув қувури модернизацияланиши оқибатида аҳолига, Атирау ва Манғистау вилоятлари корхоналари ва қишлоқ хўжалигига қўшимча 60 минг куб метр сув етказиб беради. Умуман олганда «Астрахань-Манғишлақ» йўналишида 110-170 минг куб метр сув жўнатиш имконияти бор. Шу кунларда минтақада суткасига 50 минг куб метр сувни чучуклаштирувчи завод қурилиши давом этяпти. Ундан Жанаўзенгача магистрал қувурлар тортилади. Сув таъминоти билан шуғулланувчи «Каспий» заводи реконструкция қилиняпти. Корхона қуввати 2 марта, 40 минг куб метргача ортиши кутиляпти. Ҳукуматда таъкидланишича, 2026 йилга бориб республикада аҳоли ва ишлаб чиқаришни сув билан таъминловловчи ишончли манбалар мажмуаси шаклланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.