Қозоғистон могулчилари Пекиндаги 24-Қишки Олимпиада ўйинлари квалификация беллашувида қатнашди. Аёллар жамоасида Аяулим Амренова, Олеся Граур ва Анастасия Городко бор эди. Гуруҳ етакчиси Юлия Галишева эса маҳоратини 5 февралда ўтадиган иккинчи квалификация беллашувида намойиш этади. Олеся Граур 23-, Аяулим Амренова 16-ўринни эгаллади. Эркаклардан Павел Колмаков ва Дмитрий Рейхерд иштирок этди. Улар ҳам биринчи ўнликка кирмади. Эркаклар жамоаси учун иккинчи квалификация беллашуви 6 февралда ўтади.
Аяулим Амренова, фристайлистка:
– Менга жуда ёқди. Айни кўнглимдагидек. Трасса мураккаб эди, лекин ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди.
Олеся Граур, фристайлистка:
- Трасса жуда яхши, мураккаб эмас, текис. У жаҳон кубогидаги трассаларга нисбатан жуда узун, бу қийинчилик туғдиради, лек, умуман олганда, чаккимас.
Олимпиадада жами 4 минг спортчи ўртасида 109 медаллар жамламаси ўйналади. Таъкидлаш лозимки, бугун Қишки ўйинлар расмий очилиши маросими ўтади. Унда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам қатнашади. Соат 18.00 да «Хабар» ва «Ел Арна» телеканалларида тадбир очилишини томоша қила оласиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси