Қозоғистон Мустақиллигини кўрсатувчи белгилардан бири – Давлат рамзлари ҳисобланади.
Ушбу байрамда мамлакат миқёсида олганда 7 мингтадан зиёд тадбир ўтказилди. Шу
жумладан, 300 таси кенг қамровли анжуманларга айланди. Ушбу кунда давлат
рамзлари билан бирга, уларнинг муаллифлари ва асосий тимсолларни белгилаб
олишда хизмати сингган арбоблар ҳақида ҳам маълумот берилди. Улардан бири –
шоир, ёзувчи-публицист, геральдика мутахассиси бўлган Ербўл Шәймерденов. 1992
бошида Олий кенгаш Президиумининг янги давлат рамзларини тайёрлаш бўйича ишчи
гуруҳ тузиш тўғрисида қарори чиққан. Унга кўра тузилган ижодий комиссия
таркибида Салиқ Зиманов, Ербўл Шаймерденов ва бошқа машҳур шахслар бор эди.
Қуаниш Жиенбай, ёзувчи:
- Давлат рамзларининг ўз аҳамияти бор. Ўша вақтларда Президентнинг
биринчи матбуот котиби этиб тайинланган, геральдикани яхши билган, рамзларнинг
қандай дунёга келишини англаган, бошқа давлатларникини такрорламаган, табиатимизга,
маънавиятимизга мос шаклда шаклллантиришда Ербўл Шаймерденовнинг хизматлари
жуда катта бўлган. У шунчаки рамзлар ҳақида гапирмади, бутун бошли китоб ёзишга
муваффақ бўлди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.